
"Борнмут" вингери Антуан Семеньо январ ойида янги клубга ўтиши мумкин. Футболчига бир қанча йирик клублар қизиқиш билдирмоқда, аммо 25 ёшли футболчи ушбу вариантлар орасидан "Ливерпул"ни афзал кўрган.
DaveOCKOP хабарига кўра, клуб ва футболчи ўртасида ижобий музокаралар ўтказилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Антуан Семеньонинг трансфер қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.
Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида у "Борнмут" сафида 11 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Семеньо ҳужумнинг иккала қанотида ҳам ўйнаш қобилиятига эга.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.