
“Вест Хэм” ҳужумчиси Никлас Фюллкруг қишки трансфер ойнасда “Милан”нинг асосий мақсадларидан бирига айланиши мумкин. 32 ёшли футболчи Лондон клубидаги ҳолатидан норози ва қишда жамоани тарк этишни режалаштирмоқда.
Машҳур инсайдер Жанлука Ди Марциога кўра, “россонерилар” германиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. “Бу осон битим бўлмайди, аммо “Милан” имкониятдан фойдаланишга тайёр,” – дейди трансфер бўйича эксперт.
Фюллкруг жорий мавсумда “Вест Хэм” сафида етти ўйинда майдонга тушди, аммо гол уришга ёки ассистентлик қилишга муваффақ бўлмади. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.