
“Милан”нинг етакчи футболчиларидан бири Рафаэл Леау мавсум оралиғида амалга оширилган ишларни ижобий баҳолади. Ушбу даврнинг асосий воқеалари сифатида клубнинг спорт директори лавозимига Игли Таре тайинлангани ва Массимилиано Аллегрининг бош мураббий сифатида жамоани бошқариши келтирилмоқда.
“Янги мавсум олдидан кўп ўзгаришлар юз берди. Ажойиб спорт директори иш бошлади, тажрибали мураббий Массимилиано Аллегри келди, Златан Ибрагимович жамоада қолди ва ниҳоят, Лука Модрич ҳам сафларимизга қўшилди.
Ҳар якшанба биз ўз имкониятларимизни намоиш этишга ҳаракат қиламиз”, – дея Леаунинг сўзларини келтиради pientamilan.it. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “Милан” А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.