
Италиянинг "Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей Дания билан бўлган ўйинда ажойиб гол урди. Бу гол нафақат унинг ватани Шотландияда, балки бутун футбол оламида узоқ вақт тилга олинади.
Мактоминей акробатик сакраш орқали тўпни ўзидан ошириб зарба берди ва чиройли тарзда гол урди. Ушбу зарба нафақат томошабоплиги, балки янги рекорд билан ҳам эътиборга сазовор бўлди.
Гап шундаки, Мактоминейнинг оёғи тўпга 253 сантиметр баландликда тегди. Бу эса аввалги рекорддан 15 сантиметр юқори.
Мазкур олдинги рекорд португалиялик юлдуз Криштиану Роналдуга тегишли эди. Роналду 2018 йил апрелида 238 сантиметр баландликка сакраб, дарвозага бош билан гол урган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шотландия терма жамоаси 21-аср бошидан буён илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.