date

Палмер уйда жароҳат олди ва ўйинларни ўтказиб юборади


20-сентябрдан бери “Челси” таркибида ўйнамаётган Коул Палмернинг қовурға соҳасидаги муаммолари сабабли майдонга қайтиши режалаштирилаётган эди. Британия матбуоти хабарига кўра, футболчи уйда бахтсиз ҳодисага учраб, бармоғини синдирди.

Палмер эшикни уриб олган. "Палмер эртанги ўйинда ҳам, "Барселона" ва "Арсенал"га қарши учрашувларда ҳам қатнашмайди.

Афсуски, унинг оёқ бармоғи жароҳатланган. Кечаси уйғониб, ҳаммомга борганимда ўзим ҳам баъзан бошимни ёки оёғимни уриб оламан.

Шундай ҳолатлар бўлиб туради. Унда эса кичик бармоқ жароҳати", - дейди жамоа мураббийи Энзо Мареска.

22-ноябр, шанба куни “Челси” Премьер-лига доирасида сафарда "Бёрнли"га қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Палмер уйда жароҳат олди ва ўйинларни ўтказиб юборади