
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсумда Англия чемпионлиги учун кураш ҳақида фикр билдирди. "Ҳозир фақат ноябр, ноябр ойида бу лигада ҳеч нарса ҳал бўлмайди.
Февралда, мартда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Жуда эҳтиёткор бўлиш керак.
Энди мавсумнинг ҳақиқий бошланиши. Ноябр ойидаги халқаро танаффус тугади – эндиликда ҳар уч-тўрт кунда ўйинлар ўтказилади.
Асосий нарса – юқори ўринларга яқин туришни давом эттириш ва мавсум охирига бориб чемпионлик учун курашиш имкониятини сақлаб қолиш. Эртага биз муҳим қадам ташлашимиз мумкин, агар ғалаба қозонсак," – деди Гвардиола матбуот анжуманида.
Манчестер Сити АПЛ жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Арсеналнинг улардан тўрт очкога кўп афзаллиги бор.
Шанба куни Манчестер Сити сафарда Ньюкаслга қарши ўйин ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.