
'Барселона' шанба куни янгиланган 'Камп Ноу' стадионида илк учрашувни ўтказади. Учрашувда 'кўк-анорранглилар' 'Атлетик' жамоасига қарши майдонга тушади.
Шу муносабат билан 'Барселона' бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз фикрларини билдирди. "'Атлетик' – жуда кучли рақиб, улар Чемпионлар лигасида ўйнайди.
Жамоа таркибида жуда кўп сифатли футболчилар бор. Бу бизнинг нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиш учун яхши имконият.
'Камп Ноу'га қайтиш бизга ёрдам берадими? Албатта, биз уй ўйинларини 'Камп Ноу'да ўтказишни афзал кўрамиз.
Очиқ машғулот куни зинадан кўтарилиб, майдонга чиққанимда, бу ҳайратланарли туйғу бўлди. Ўйлайманки, бу бизга қўшимча туртки беради.
Бу ерда мухлислар трибуналарга яқинроқ. 'Монтжуик'да ҳам мухлисларимиз билан яхши алоқада эдик, аммо бу ер ҳақиқий футбол стадиони ва босим янада юқори', – деди Флик матбуот анжуманида.
Маълумки, 'Камп Ноу'да ҳозирча ўйинлар чекланган сиғимда – тахминан 45 минг томошабин билан ўтказилиши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.