date

Де Дзерби: Очко йиғишимиз керак


Марсель бош мураббийи Роберто де Дзерби Франция чемпионатининг ўн учинчи турида бўлиб ўтадиган сафар учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказди. Унда унинг шогирдлари Ницца жамоасига қарши майдонга тушади.

"Ҳар доим барча фронтларда 100% ҳаракат қилиш керак. Биз барча мусобақаларда охиригача боришни хоҳлаймиз.

Фақатгина жароҳатланган футболчилар мени ташвишга солмоқда. Аммо, жароҳатларга қарамасдан, биз очколарни қўлга киритиб, яхши ўйин кўрсатишимиз лозим", — дейди Де Дзерби RMC Sportга берган интервьюсида.

Мазкур учрашувда Найеф Агерд, Амир Мурило ва Пьер-Эмиль Хёйбьерг иштирок этмайди. Сўнгги тўрт ўйинни ўтказиб юборган сардар Леонардо Балерди эса ўйинга қайтди.

"Марсель" жамоаси 25 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам ПСЖ эса улардан икки очкого олдинда.

"Ницца" 17 очко билан тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Дзерби: Очко йиғишимиз керак