date

Слот Вирц ва Бредлининг жароҳати ҳақида гапирди


“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот ҳимоячи Конор Бредли ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирцнинг жароҳатлари юзасидан изоҳ берди. “Ҳар иккиси мушак жароҳатига учради.

Конорнинг яқин 22 кун ичида майдонга тушишини кутмаяпман, фақат мўъжиза рўй берсагина бу мумкин. Балки бу муддат охирига келиб қайтиши мумкин.

Флориан эса тикланиш жараёнига қараб майдонга қайтади, аммо бу жуда узоқ давом этмаслиги керак. Фримпонг эса икки-уч ҳафтага сафдан чиқди”, — деди Слот матбуот анжуманида.

Шанба, 22-ноябр куни “Ливерпул” ўз майдонида “Ноттингем Форест”га қарши ўйин ўтказади. 11-турдан сўнг мерсисайдликлар Премьер-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слот Вирц ва Бредлининг жароҳати ҳақида гапирди