date

Вентура: “Наполи” ғазаб билан қайтади


“Наполи” ва Италия терма жамоасининг собиқ мураббийи Жанпьетро Вентура ўзининг собиқ жамоаси кейинги ўйинда кўпроқ ғазаб билан ва ҳужумкор ўйнашига ишонмоқда. У ўтган турда “Наполи”нинг танаффус олдидан “Болонья”га ҳеч қандай қаршилик кўрсатмай, 0:2 ҳисобига имкониятни бой берганини эслаб ўтди.

“Мен кейинги турда “Наполи” жуда ғазаб билан ўйнашини кутяпман. А Сериянинг олдинда турган учта ўйини – “Аталанта”, “Рома” ва “Ювентус”га қарши беллашувлар – жамоанинг кўплаб муҳим саволларга жавоб топишини таъминлайди”, – дейди Вентуранинг сўзларини Calcionapoli1926.it нашри келтирган.

Ҳозирда “Наполи” А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вентура: “Наполи” ғазаб билан қайтади