
Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Каземиронинг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади. Шартномада уни автоматик равишда бир йилга узайтириш банди мавжуд, аммо "қизил иблислар" раҳбарияти бу бандни фаоллаштирмасликка қарор қилганини журналист Самуэль Лакхурст хабар бермоқда.
Клуб 33 ёшли футболчига ҳафтасига 340 минг евродан ортиқ маош тўлашни давом эттиришга тайёр эмас. Каземиро ҳозирда Манчестер Юнайтеднинг энг кўп маош олувчи уч футболчиси қаторига киради.
Томонлар келишувни бошқа шартлар асосида давом эттириш масаласида музокаралар олиб бориши мумкин, аммо турли миш-мишларга кўра, бразилиялик футболчи Англияда қолиши даргумон. Каземиро жорий мавсумда ўнта ўйинда учта гол урди ва бир марта голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.