
Бавария клуби вингери Луис Диас Германия футболидаги фаолиятини ажойиб тарзда бошлади. Колумбиялик футболчи жорий йилнинг ёзида "Ливерпул"дан "Бавария"га ўтганидан сўнг, дарҳол ўз маҳоратини намоён этди.
Squawka маълумотларига кўра, Бундеслига доирасидаги дастлабки 10 учрашувда Бавария сафида Диасдан кўпроқ самарали ҳаракат қилганлар фақат Гарри Кейн (20) ва Мирослав Клозе (13) бўлган. Диаснинг ҳисобида 10 самарали ҳаракат, жумладан 6 та гол ва 4 та голли узатма бор.
28 ёшли футболчи жорий Германия чемпионатида Венстан Компани бошчилигидаги жамоада муваффақиятли ўйнаб келмоқда. "Ливерпул"нинг собиқ юлдузи учун Мюнхен клуби 70 миллион евро тўлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.