
Италиялик собиқ "Наполи" вингери Лоренцо Инсинье Европага қайтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Керри Хау хабар берди.
Канаданинг "Торонто" клубида уч йил давомида тўп сурган 34 ёшли футболчи ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Инсинье Италия А Сериясига қайтишни истамоқда, бироқ бошқа чемпионат вариантларига ҳам очиқ.
Масалан, унга Германия Бундеслигаси қизиқарли кўринмоқда. Қайд этилишича, молиявий масала футболчи учун асосий устуворлик эмас.
"Торонто" сафида Инсинье барча турнирларда 76 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урган ва 16 та голли узатма амалга оширган. Футболчи жорий ёз мавсумида бери янги жамоа изламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.