
Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони, ҳозирда координация ишлари билан шуғулланаётган Жанлуижи Буффон Италия футболи ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Биласизми, асосий муаммо нимада?
Биз икки алоҳида дунёда яшаймиз, уларнинг йўллари ҳеч қачон кесишмайди. Бир томондан, тарихимиз бизни манман қилган.
Биз ўзимизни барча нарсага илоҳий ҳуқуққа эга деб ҳисоблаймиз. Иккинчи томондан, футболни таҳлил қилар эканмиз, заиф жамоалар қолмаганини тушунамиз.
Аммо, заиф деб ҳисобланган жамоалар сизни қийин аҳволга солса ёки улар устидан зўрға 1:0 ҳисобида ғалаба қозонсангиз, "Бу тарзда ғалаба қилиш мумкин эмас", деган хитоблар эшитасиз. Ва бу манманлик қўрқувга айланади.
Ўз-ўзимизни йўқ қилишни бас қилайлик. Мувозанатни топиш шунчалар қийинми?" – деди Буффон La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.
Италия терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичида Норвегиядан ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Геннаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа плей-офф баҳсларида Шимолий Ирландияга қарши майдонга тушади, ғалаба қозонишса, Уэльс ёки Боснияга қарши ўйнайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.