date

Александр Исак ўзини ҳимоя учун ит сотиб олди

Александр Исак ўзини ҳимоя учун ит сотиб олди
“Ливерпул” ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Александр Исак ижтимоий тармоқдаги таҳдидлардан кейин ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ит сотиб олди. The Sun нашрининг хабар беришича, Исак бу мақсадда 30 минг фунт стерлинг (34 минг евро) сарфлаган ва доберман зотли ит харид қилган.

Ушбу ит футболчини майдон ташқарисида ҳимоя қилади. Манбаларга кўра, Исак жорий ёзни “Ливерпул”га ўтишидаги мураккабликлар ва юқори трансфер суммаси сабаб бироз қийин ўтказган.

Футболчи майдон ташқарисидаги ҳаётини ҳам тартибга солишни хоҳлаяпти ва ҳимоя учун ит боқиш бу жараённинг муҳим қисми ҳисобланади. Шунингдек, Исакнинг “Ньюкасл”дан кетишни хоҳлаганлиги туфайли ёзда машғулотларни бойкот қилиши ортидан унга таҳдидлар келиб тушган.

Яқинда эса бундай таҳдидлар яна қайта кузатилган, хусусан, Швеция терма жамоаси Жаҳон чемпионати – 2026 саралаш босқичида гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаганидан кейин бошқа футболчилар ҳам таҳдидларга учраган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Исак ўзини ҳимоя учун ит сотиб олди