
Словакия миллий футбол жамоаси бош мураббийи Франческо Калцона Жаҳон чемпионати плей-офф босқичидаги қуръа натижалари бўйича фикр билдирди. Словакия жамоаси март ойида Косово термасига қарши майдонга тушади.
"Косово футбол борасида ўсиб бораётган ва олдинга силжияётган жамоа. Улар ўз йўлини танлади ва унга қатъий амал қилди.
Энди эса бу меҳнатнинг дастлабки самарасини кўришяпти", деди Калцона "Тeлeграфи" нашрига берган интервьюсида. "Саралаш ўйинларида улар Швеция ва Словения устидан ғалаба қозонишди, Швейцария билан ўз майдонида дуранг ўйнашди.
Биз ўз майдонимиздаги устунликдан фойдаланишга ҳаракат қилишимиз керак. Аммо шуни унутмаслик керакки, Косово – кучли ва сафарда ҳам хавфли рақиб", дея қўшимча қилди мураббий.
Ушбу жуфтлик ғолиби плей-офф финалида Туркия ёки Руминия билан ўйнайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.