
Милан собиқ футболчиси Андрей Шевченко "россонери" жамоасининг бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳақида фикр билдирди. "Аллегри – тажрибали мураббий ва ўзига хос хусусиятларга эга.
У футболчиларни яхши бошқаради ва синовдан ўтган ўйин услубига эга. Уни танлаган пайтингизда, қайси натижани олишингизни биласиз: у кутилган натижани беради", – дейди мутахассис Calcio Mercato нашрига.
Италиялик мураббий бу йил ёзда "Милан" бошқарувига келди. Унинг қўл остида жамоа А Серияда 11 турда 22 очко тўплаб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Якшанба куни "Милан" сафарда "Интер" билан дербида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.