
Италия А Сериясининг 12-турида "Кальяри" ва "Дженоа" жамоалари бир-бирига қарши ўта қизиқарли учрашув ўтказди. Ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида меҳмонлар сафидаги Витор Оливейра ҳисобни очди - 0:1. Бунга мезбонларнинг футболчиси Женнаро Боррелли бош билан киритган голи билан жавоб қайтарди.
Биринчи тайм якунида "Дженоа" футболчиси Лео Эстигор жамоасини олдинга олиб чиқди, бироқ "Кальяри" ўйинчиси Себастьяно Эспозито ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида Боррелли яна бош билан гол уриб, "Кальяри"ни олдинга олиб чиқди - 3:2.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Калеб Экубан офсайд туфайли голига эга чиқа олмади, аммо "Дженоа" футболчиси Аарон Кариколь жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди - 3:3. Ўйин охирида "Дженоа" футболчиси Брук Нортон-Каффи иккинчи сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.
Мазкур дурангдан сўнг "Кальяри" А Серияда 14-ўринда бормоқда, "Дженоа" эса сўнгги учликдан жой олган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.