Арне Слот: 0:3 ҳисобидан кейин ҳам мухлислар куйлашди

Арне Слот: 0:3 ҳисобидан кейин ҳам мухлислар куйлашди

Арне Слот: 0:3 ҳисобидан кейин ҳам мухлислар куйлашди
“Ливерпул” бош мураббийи Арне СлотНоттингем Форест”га 0:3 ҳисобида ютқазган ўйиндан сўнг жамоа кайфияти ҳақида фикр билдирди.

“Жамоамизнинг кайфияти ёмонми? Бу табиий ҳолат. 0:3 ҳисобида мағлубиятдан кейин қандай ҳолатда бўлишимиз керак эди? Бу нормал ҳолат. Олдинда Чемпионлар Лигаси ўйинлари бор. Футболчилар ўзларида куч топиб, қайта олдинга интилишлари керак.

“Энфилд”да 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрашимиз камдан-кам ҳолларда бўлади. Мен футболчиларга ўйиндан кейин мухлислар барибир қўшиқлар куйлаётганини айтдим. Ҳисоб 0:3 бўлганида кимдир стадионни эрта тарк этганини ғайриоддий ҳолат деб ҳисобламайман,” - дейди Сло BBC нашрига.

“Ливерпул” Чемпионлар Лигаси доирасида “ПСВ”га қарши ўйинни чоршанба, 26 ноябрь куни ўтказади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар