date

Ланс Страсбургни мағлуб этиб, етакчига айланди


Франция Лига 1 мусобақасининг 13-турида "Ланс" ўз майдонида "Страсбург"ни қабул қилди. Учрашувнинг биринчи дақиқасида Флориан Товен ҳисобни очиш имкониятига эга бўлди, аммо гол ура олмади.

Биринчи бўлим охирида Товен яна ҳужумда фаол бўлди, бироқ унинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтариб юборди. Учрашувнинг 69-дақиқасида Пьер Ганиу Матйо Юдол ўтказган узатмани аниқ амалга ошириб, "Ланс"ни олдинга олиб чиқди — 1:0.

Қолган вақт давомида фақатгина Валентин Барконинг Морган Жилавогига нисбатан қўпол ҳаракати ва ушбу эпизодда келиб чиққан жанжал эътиборга молик бўлди. Мазкур ғалаба натижасида "Ланс" мусобақа жадвалида етакчи "Марсель" билан тенг очкога эга бўлди.

"Страсбург" эса тўртинчи ўринда қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ланс Страсбургни мағлуб этиб, етакчига айланди