date

Вальверде: Ямал Мессидан яхшироқми? Фақат вақт кўрсатади


Бильбао "Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Барселона" вингери Ламин Ямал Лионель Мессидан яхшироқ футболчи бўла оладими, деган саволга ўз муносабатини билдирди. "Мен буни билмайман.

Фақат вақт бу саволга жавоб бера олади. Ламиннинг имкониятлари жуда юқори.

Месси кўп йиллар давомида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб, буни ҳар бир ўйинда исботлаган. Ламин эса ҳали ўз йўлини эндигина бошлади.

У жуда ёш ва олдинда улкан келажак кутмоқда", – деди Вальверде "Barca Universal" сайтига берган интервьюсида. Месси "Барселона" тарбияланувчиси бўлиб, 2000 йилдан 2021 йилгача клуб тизимида фаолият юритган.

Ламин Ямал ҳам "Ла Масиа" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 16 ёшли вингер барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вальверде: Ямал Мессидан яхшироқми? Фақат вақт кўрсатади