date

Ханси Флик Барселона ёшлари ўйинидан мамнун

Hansi Flick Barselona yoshlari o‘yinidan mamnun

Барселона Ла Лига чемпионлигини муддатидан аввал расмийлаштирган бўлса-да, Депортиво Алавесга қарши ўйинда кутилмаган 0:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Ушбу натижа каталонияликларнинг мавсумда 100 очко жамғариш бўйича тарихий мақсадига чек қўйди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бош мураббий Ханси Флик таркибда саккизта ўзгаришни амалга ошириб, марказий ҳимоячи Альваро Кортесга асосий таркибда дебют қилиш имкониятини берди. Маркус Рэшфорд ва Дани Олмо бошчилигидаги ҳужумлар самарасиз якунлангач, Ибраҳим Диабате биринчи бўлим охирида рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ўйиндан сўнг Флик мағлубиятдан хафа бўлса-да, ёш футболчиларнинг ҳаракатларини алоҳида эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, ротация жараёни ва академиядан келган ёшларнинг тажриба орттириши жамоа келажаги учун жуда муҳим.

Ханси Флик айниқса Альваро Кортеснинг ўйинига юқори баҳо берди. Мураббий ёш ҳимоячининг ҳаводаги курашларда ишончли ҳаракат қилгани ва тўп билан муомалада ўзини кўрсатганини таъкидлаб, Ла Масиа тарбияланувчилари билан ишлашдан завқ олаётганини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ханси Флик Барселона ёшлари ўйинидан мамнун