
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо ўз жамоасининг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди. "Мен ҳозирги вазиятни фақат жисмоний тайёргарлик билан боғламайман.
Биз жамоани бутун йил давомида рақобатбардош бўлиши учун тайёрлаймиз. Ҳозирда биз жуда талабчан ўйинлар даврига киряпмиз, қисқа вақт ичида кўп учрашувлар ўтказамиз.
Шу боис юкламаларни ва ўйин вақтни тўғри тақсимлаш муҳим. Муҳими, ҳар бир футболчи ўзини ўйинга тайёр ҳис қилиши керак.
Агар жароҳатлар бўлмаса, барча футболчилар тенг имкониятга эга. Ҳамма ўйнаши мумкин, чунки тақвим жуда тиғиз.
Шунинг учун ҳамма – жисмоний ва руҳан – тайёр бўлиши шарт", – деди Алонсо матбуот анжуманида. "Реал" жамоаси 23-ноябр куни "Эльче"га қарши сафар учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.