date

Бавария 43 тур давомида етакчи


Мюнхеннинг "Бавария" клуби Германия чемпионати доирасида ўзининг муваффақиятли сериясини давом эттирмоқда. 11-тур учрашувида улар "Фрайбург"ни 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, турнинг энг йирик ғалабасини қайд этишди.

"Бавария" чемпионат жадвалининг пешқадамлик ўрнини мустаҳкамлаб, 43-тур давомида биринчи ўринни сақлаб турибди. Бу кўрсаткич Бундеслига тарихидаги рекордга тенглашди.

Эътиборлиси, ушбу рекорд илк бор 1972-1973 йиллар мавсумида ҳам айнан "Бавария" томонидан ўрнатилган эди. Кейинги турда Венстан Компаниининг жамоаси "Санкт-Паули"га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария 43 тур давомида етакчи