date

Флик Ферминнинг ўйинини мақтаб ўтди


Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Атлетик Бильбао устидан 4:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг ҳужумкор ярим ҳимоячи Фермин Лопеснинг ўйинини юқори баҳолади. 22 ёшли испаниялик футболчи учрашувнинг 48-дақиқасида гол уриб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

"Фермин жуда динамик футболчи ва бу бизнинг жамоамизга катта фойда келтиради. У ҳар қандай вазиятда тўпни ушлаб қолишга қодир, доим жамоа учун бўш жой яратади.

Унинг ўйинларини кузатиш ҳақиқатан ҳам ёқимли. У ҳар доим голлар ва самарали пасларга интилган", – деди Флик Barca Universalга берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Фермин Лопес Барселона сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Ферминнинг ўйинини мақтаб ўтди