
Ливерпул футболчиси Федерико Кьеза бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар давом этмоқда. Хабарларга кўра, январ ойида италиялик ва инглиз клубларидан "қизиллар"га вингерни ижарага олиш бўйича таклифлар тушиши мумкин.
Аммо инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, ҳозирча Кьезанинг ўзи жамоада қолишни режалаштирмоқда. Шунга қарамай, манба таъкидлайдики, 28 ёшли футболчининг режаси ўйин амалиётининг йўқлиги ёки ҳужум чизиғига янги футболчи, масалан, "Борнмут"дан Антуан Семеньонинг қўшилиши сабаб ўзгариши мумкин.
Якуний қарор январ ойида қишки трансфер ойнаси яқинига қабул қилинади. Ҳозирча эса Кьеза "қизиллар" сафида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашни давом эттиришни хоҳламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.