Бетис Иско билан шартномани узайтирди

Бетис Иско билан шартномани узайтирди
Бетис расмий веб-сайти орқали Иско билан тузилган шартномани узайтирганини маълум қилди. Янги келишув 2028-йил ёзигача амал қилади.

33 ёшли Иско аввал Мадриддаги Реал жамоасида ўйнаган ва Испания терма жамоаси аъзоси бўлган. У 2023-йилнинг ёзида Бетисга эркин агент сифатида қўшилган эди.

Жамоа сафида у 69 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 18 та голли узатма амалга оширган. Жорий мавсумда эса ярим ҳимоячи жароҳати туфайли ҳали майдонга тушмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар