
Интер охирги бешта дербида Милан билан ғалаба қозона олмаган ва яна бир бор мағлубиятга учради. Учрашувда асосий ташаббус Интер томонида бўлса-да, ҳужумларда самарадорлик етишмади.
Давиде Бартезаги жарима чизиғидан зарба йўллади, лекин тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Ҳакан Чалҳаноғлу бурчакдан тўпни дарвозага буриб киритмоқчи бўлди, лекин тўп тўсин билан тўқнашиб, майдонни тарк этди.
Маркус Тюрам Лаутаро Мартинесга жарима майдонида ажойиб узатма берди, лекин Лаутаронинг зарбаси дарвозабон томонидан устунга қайтарилди. Учрашувнинг 54-дақиқасида Милан қарши ҳужумга ўтди.
Алексис Салемакерс узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон зарбани қайтарди, бироқ тўп Криштиан Пулишичнинг оёқларига тушди ва у гол урди – 0:1. Кейинчалик Страхинья Павлович жарима майдонида Маркус Тюрамга нисбатан қоидани бузди ва пенальти белгиланди.
Ҳакан Чалҳаноғлу 11 метрлик зарбани амалга оширди, аммо дарвозабон яна бир бор Интерни гол уришдан маҳрум қилди. Мазкур мағлубият Интернинг А Сериядаги тўртинчи мағлубияти бўлиб, жамоа турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Милан эса 1 очко кўпроқ тўплаб, улардан олдинда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.