
Барселонанинг марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия клуб билан янги шартномани имзолашга рози бўлди. Mundo Deportivo нашрининг ҳисоботига кўра, томонлар келишув шартлари бўйича принципиал келишувга эришган.
Клуб Эрик Гарсияни муҳим ўйинчи сифатида кўриб, уни келажакдаги сардор сифатида баҳоламоқда. 24 ёшли футболчи музокаралар бошиданоқ шартномани узайтиришга катта қизиқиш билдирган ва ўз позициясидан мамнун эканини айтган.
У клубни тарк этишни режа қилмаяпти. Ҳозирги шартнома 2026 йилнинг ёзида тугайди.
Кутилмоқдаки, каталониялик гигант тез орада бу универсал ҳимоячи билан узоқ муддатли келишувни расмий эълон қилади. Шунингдек, Гарсия ярим ҳимоячи позициясида ҳам ўйнаш қобилиятига эга.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.