date

Хаби Алонсо «Реал»даги муҳит ҳақида гапирди

Хаби Алонсо «Реал»даги муҳит ҳақида гапирди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа футболчилари билан муносабатлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Сўнгги пайтларда матбуотда "қироллик клуби"нинг кийиниш хонасидаги муаммолар ва мураббий билан айрим футболчилар орасидаги таранглик ҳақида кўп гапирилмоқда.

Аммо Алонсо бу гапларни рад этди. "Футболчилар билан алоқаларимиз аста-секин яхшиланмоқда, чунки бир-биримизни тобора кўпроқ таниб бормоқдамиз.

Биз барчамиз бир кемадамиз, бир йўналишда ҳаракат қилаяпмиз, ғалабаларни биргаликда нишонлаймиз ва мағлубиятларни ҳам бирга бошдан кечирамиз. Ишларимиз яхши, лекин ҳали устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор", – деди Алонсо "Эльче" билан 2:2 ҳисобига дуранг ўйнаганидан кейинги матбуот анжумида.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо жорий йилнинг июн ойида "Реал" бош мураббийи лавозимини эгаллаб, Карло Анчелоттини алмаштирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо «Реал»даги муҳит ҳақида гапирди