date

Конте: "Мураккаб йил, аммо бунга тайёр эдим"


Чоршанба куни "Наполи" Европа Чемпионлар Лигасида "Қарабоғ" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Неаполликлар бош мураббийи Антонио Конте ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинга тегишли руҳ ва энергия билан ёндашмоқдамиз. Шанба куни ўзимга керакли жавобларни олдим, ажойиб ўйин намойиш этдик.

Бу йил кўплаб сабабларга кўра мураккаб кечмоқда, буни мавсум бошланишидан олдин ҳам айтган эдим. Бошқаришим мумкин бўлган нарсалар бор – бу иш жараёни, тактик тайёргарлик.

Аммо бошқаришим қийин нарсалар ҳам бор, масалан, жароҳатлар", – дейди Конте fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида. Маълумки, Антонио Конте 2024 йилдан бери "Наполи" клубини бошқариб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Конте: "Мураккаб йил, аммо бунга тайёр эдим"