
«Ньюкасл»га қарши ўйинда мағлубиятга учраганидан сўнг, «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола оператор билан можаро юзага келтирди. Душанба кунги матбуот анжуманида Гвардиола бу воқеани изоҳлади.
«Буни кўрганимда ўзимни ноқулай ва уятли ҳис қиламан. Бу менга ёқмайди. Оператордан узр сўрайман. Мен қандай бўлсам шундайман.
1000 та ўйиндан кейин ҳам мен мукаммал эмасман ва хатоларга йўл қўяман. Ўз жамоам ва клубимни ҳимоя қиламан», – деди Гвардиола журналистларга.
Айни пайтда Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни Чемпионлар Лигаси доирасида «Байер»га қарши ўз майдонида бўлиб ўтадиган ўйинга тайёрламоқда. Жамоалар сешанба, 25 ноябрь куни тўқнаш келади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.