
Чемпионлар лигаси доирасида сешанба оқшомида "Челси" ва "Барселона" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Лондонликлар бош мураббийи Энсо Мареска "Челси" учун "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскини тўхтатиш қанчалик муҳим экани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Шубҳасиз, Левандовски – фантастик ўйинчи. Унинг бутун фаолияти давомида асосий мақсади гол уриш бўлиб келган ва у бунга доим муваффақ бўлган.
Биз уни тўхтатиш учун қўлимиздан келган барча чораларни кўрамиз ва агрессив ўйнашга ҳаракат қиламиз. Аммо "Барселона"да Левандовскидан ташқари ҳам кучли футболчилар – Ямал, Лопес, де Йонг каби ўйинчилар бор.
Бизда ҳам ғалаба қозонишга қодир футболчилар етарли," – деди Мареска матбуот анжумида. Чемпионлар лигаси учрашуви 25-ноябр куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.