
Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Армандо Марадона ҳаёти ҳақида мультсериал суратга олинади. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, лойиҳа Ҳиндистоннинг Reliance Entertainment медиа компанияси томонидан ташкил этилган. Компания Марадона шахсига оид барча интеллектуал мулк ҳуқуқларини сотиб олган.
Сериалда Марадона болаликдан бошлаб жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратгача бўлган ҳаёт йўли тасвирланади. Унда унинг фаолиятидаги муҳим воқеалар, шахсий кечинмалари ва қолдирган чуқур маданий излари намойиш этилади.
Айни пайтда лойиҳа ишлаб чиқиш босқичида. Яқин кунларда ижодий жамоа ва премьера санаси ҳақида батафсил маълумот эълон қилиниши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.