date

Игорь Сергеев янги клубга ўтиш арафасида турибди

Игорь Сергеев янги клубга ўтиш арафасида турибди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Пахтакор»нинг етакчи ҳужумчиси Игорь Сергеев яна легионер мақомини қабул қилиши мумкин. Сўнгги кунларда футболчининг келажаги борасида турли клублардан қизиқишлар тобора ортмоқда. Аввалроқ РПЛда иштирок этувчи «Крилья Советов» клуби уни ўз таркибига қўшиш нияти борлиги ҳақида хабар қилинган эди. Маълумотларга кўра, рус клуби ҳатто дастлабки музокараларни бошлаб бўлган.

Бироқ Эрон оммавий ахборот воситалари янада жиддий даъво билан чиқди. Эронлик машҳур журналист Адел Фердоусипурнинг таъкидлашича, Теҳроннинг машҳур гранди — «Персеполис» клуби Сергеев билан оғзаки келишувга аллақачон эришган. Бу маълумотни мамлакатдаги нуфузли «Football 360 live» нашри ҳам тасдиқлаб, трансфер бўйича ижобий силжишлар борлигини қайд этди.

Игор Сергеевнинг бу қадар катта қизиқиш марказида бўлиши бекор эмас. У жорий мавсум «Пахтакор» сафида ажойиб натижалар кўрсатди — барча мусобақалар ҳисобида жами 34 та ўйинда 24 та гол урди. Универсал ҳаракатчанлик, ўткир гол сезгиси ва муҳим паллаларда жамоани олиб чиқиш қобилияти эътиборни ўзига чорлади.

Ҳатто бу натижалар билдирмоқдаки, ҳужумчи Суперлигада мавсум тўпурари бўлишга жуда яқин турибди. Шунингдек, Сергеев ЎзПФЛ томонидан йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти учун асосий номзодлар қаторида қайд этилган.

Агар музокаралар ижобий якун топса, Игор Сергеев яна хориж саҳнасига қайтиши, янги мамлакат, янги лига ва янги муҳитда ўз маҳоратини намоён этиши мумкин. Мухлислар эса ҳужумчининг кейинги қадамини катта қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Игорь Сергеев янги клубга ўтиш арафасида турибди