
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида «Бавария»га қарши ўйиндан олдин жамоа таркиби ҳақида сўнгги маълумотлар билан бўлишди. Артета сўзларига кўра, лондонликлар бир неча асосий футболчиларнинг қайтишига умид қилишлари мумкин.
«Мадуеке ва Мартинелли ўйинга тайёр. Эдегор борасида ҳали муҳокама олиб борамиз - у олдинги ўйиндан олдин майдонга қайтишга яқин эди ва умид қиламизки, эртага ҳам таркибда бўлади.
Дёкереш ва Хавертс ўзларини яхши ҳис қилмоқда», - деди Артета. «Арсенал» ва «Бавария» ўртасидаги учрашув 26-ноябрь куни Тошкент вақти билан 02:00 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.