
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ўтказилган матбуот анжуманида футболчилар билан ишлаш бўйича саволларга жавоб берди. - Катта юлдуз футболчилар билан ишлаш қийинми?
- Улар талабчан ва профессионал. Ҳа, баъзида муайян ҳолатлар юзага келади, лекин айнан шу сифатлар уларни ўз даражасига олиб чиқади.
Мураббий сифатида уларга мослашиш керак. - "Реал"ни кўпинча футболчиларнинг клуби, мураббийларнинг эмас, деб айтишади.
Сиз бу ҳақда қандай фикрда? - Ҳар қандай жамоада асосий эътибор футболчиларга қаратилади.
Муҳими – уларнинг сифати, муносабати ва тайёргарлиги. Биз уларга ёрдам бериш учун бор кучимизни сарфлашимиз лозим.
- Футболчилар мураббийга қарши чиқиши мумкинми? - Футболчиларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак.
Бу мавзуни кенгайтиришни истамайман. Мен кийиниш хонасидаги муҳитни ва ташқи шовқинлар билан қандай яшашни яхши биламан.
Бундай вазиятлар бизни йўлдан чалғитмаслиги керак. Сўнгги ўйинларда натижалар биз хоҳлаган даражада бўлмади, лекин танланган йўлдан чекинмаслик зарур.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.