Хаби Алонсо «Реал»даги ишини баҳолади

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар Лигаси доирасида бўлиб ўтадиган «Олимпиакос»га қарши ўйин олдидан журналистлар билан мулоқот қилди ва ўз фаолияти ҳақида фикр билдирди. - Бугун клубга келганингизга айнан олти ой тўлди.
«Реал»да мураббий бўлиш қийинми? - Бу иш айнан кутганимдек бўлди: жуда талабчан вазифа.
Айрим пайтларда диққатни жамлаш керак бўлса, баъзан тезкор қарор қабул қилиш зарур. Лекин мен бу жараёндан завқланяпман.
- «Реал»да мураббий бўлиш сизга ростдан ҳам завқ бағишлаяптими? - Бу иш талабларга бой, бу аниқ.
Лекин мен бундай вазиятлардан ўтган биринчи мураббий эмасман. Бундай ҳолатларда яшашни ўрганиш керак.
Ўз-ўзимизга танқидий ёндашамиз – сўнгги ўйинлардан қониқмаган эдик. Аммо Ла Лига ва Чемпионлар Лигасидаги ҳолатимизга назар ташласак, ҳа, мен ишидан завқланаман.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг