
ФИФА интизом қўмитаси Криштиану Роналдуни бир ўйинга ҳақиқий ва икки ўйинга шартли равишда дисквалификация қилди. Қарорда айтилишича, Роналдуга бир йил давомида синов муддати тайинланган.
Агар ушбу даврда юлдуз ҳужумчи яна шунга ўхшаш қоидабузарлик содир этса, шартли дисквалификация ҳақиқийга айланади. Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг яқинлашиб келаётган расмий ўйинида иштирок этиши мумкин, чунки у ҳақиқий дисквалификация қисмини аллақачон ўтаб бўлган.
Португалия терма жамоасининг кейинги расмий ўйини июн ойида Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли Роналду Ирландияга қарши ўтказилган сўнгги ўйинда рақиб футболчига тирсаги билан урганлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.