Кейн: “Олисе ҳар куни ўсмоқда”

Кейн: “Олисе ҳар куни ўсмоқда”
“Бавария” ҳужумчиси Гарри Кейн ўз жамоадоши Майкл Олисе ҳақида фикр билдирди. “Олисе – ажойиб инсон ва ҳақиқий профессионаллар қаторидан.

Унинг ҳар куни қандай меҳнат қилаётганини ва ўзи устида ишлаётганини кўришингиз мумкин. Биз бирга бўлган сўнгги 18 ой давомида унинг доимий ўсишини кузатдим”, — деди Кейн матбуот анжуманида.

Жорий мавсумда 23 ёшли Олисе барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган. Олисининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Трансфермаркт мутахассислари француз футболчисининг қийматини 130 миллион еврога баҳоламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар