Гарри Кейн ва Майкл Олисе PSJ таклифини рад этгани маълум бўлди

Пари Сен-Жермен клуби Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе каби юлдузлар кетганидан сўнг трансфер бозорида жиддий ишонч инқирозига дуч келди. Сўнгги хабарларга кўра, Гарри Кейн ва Майкл Олисе каби футболчилар Париж клуби ўрнига Бавария сафига қўшилишни афзал кўришган. Улар Франция гигантининг келажагига шубҳа билан қарашган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Клуб ичидаги манбаларнинг таъкидлашича, юлдузлар кетганидан кейин кўпчилик PSJ яна "кичик клуб"га айланиб қолишидан хавотирга тушган. "Галактикос" даври якунлангач, парижликлар раҳбарияти Европанинг элита футболчиларини ўз лойиҳасига ишонтиришда қийналиб қолди. Бу ички хавотир трансфер мақсадларининг бошқа жамоаларни танлашида ҳам ўз аксини топди.
ЛЪEқуипе нашрининг ёзишича, Гарри Кейн PSJ учун асосий нишон бўлган. Клуб Англия терма жамоаси сардорининг отаси ва акаси билан интенсив музокаралар олиб борган. Бироқ, ҳужумчи таклифга рози бўлмаган. PSJдаги манбанинг айтишича, Кейн ўз ёшида дарҳол Чемпионлар лигаси ғолиби бўла оладиган жамоага ўтишни истаган ва Париж лойиҳасига ишонмаган.
Шунингдек, ёш иқтидор Майкл Олисе ҳам парижликлар таклифини рад этиб, Аллианз Арена томон йўл олди. Кристал Пелас сафида порлаган вингер ўз ривожланиши учун Бундеслига клубини маъқул кўрган. PSJ вакиллари футболчи қарор қабул қилиб бўлгач, уни тўхтатиб қолишга ожиз эканликларини тан олишган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!