date

Хайкин Чемпионлар Лигаси рекордини янгилади

Хайкин Чемпионлар Лигаси рекордини янгилади
Норвегиянинг "Будё-Глимт" клуби дарвозабони Никита Хайкин Чемпионлар Лигасида россиялик дарвозабонлар ўртасида янги рекорд ўрнатди. Турнирнинг гуруҳ босқичи 5-турида "Будё-Глимт" ўз майдонида Италия гранди "Ювентус"ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсда Хайкин ўз дарвозасига қаратилган 12 зарбани қайтаришга муваффақ бўлди ва ушбу кўрсаткич бўйича россиялик дарвозабонлар орасида биринчи ўринга чиқди. Мазкур рекорд аввалроқ тўрт нафар россиялик посбонга тегишли эди: Игор Акинфеев, Сергей Рижков, Владимир Габулов ва Илья Помазун.

"Будё-Глимт" асосий вақт тугашига уч дақиқа қолганда ҳисобни тенглаштира олди, бироқ қўшимча дақиқаларда ҳал қилувчи гол ўтказиб юборди. Жамоа 5 турдан кейин 2 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 31-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хайкин Чемпионлар Лигаси рекордини янгилади