ФИФА Жаҳон чемпионатига қизиқишни ошириш учун янги тартиб жорий қилди

1 дақиқа ўқиш192
ФИФА Жаҳон чемпионатига қизиқишни ошириш учун янги тартиб жорий қилди

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатини янада томошабоп, янада интригали ва мухлислар кузатувига бой қилиш мақсадида мусобақага янги тартиб жорий этди. Ушбу тизимга кўра, агар жаҳон рейтингидаги энг кучли тўртта терма жамоа плей-офф босқичига йўл олса, уларнинг йўли шундай тузиладики — ушбу грандлар ярим финалгача бир-бири билан тўқнаш келмайди.

Яъни, рақиблар танланишидаги марказий мақсад — фаворитлар ўртасидаги сўнгги босқичдаги катта тўқнашувларни сақлаб қолиш, мухлислар интиқ бўлиб кутадиган “супер дуэллар”ни чамалаб режалаштиришдир. Бу ўз навбатида чемпионатнинг драматик руҳини ҳам, телевизион аудиторияни ҳам янада оширади.

Айни пайтдаги ФИФА рейтингига кўра, Испания, Аргентина, Франция ва Англия терма жамоалари кучли тўртликни шакллантиряпти. Демак, улар мундивл давомида плей-оффнинг дастлабки босқичларида бир-бирини “четлатмасдан”, фақат 1/2 финалдан кейингина тўқнашуви мумкин бўлади. Бу эса жамоалар учун ҳам, турнирнинг маркетинг қиймати учун ҳам жуда катта афзаллик.

Шу билан бирга, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби аъзолари ҳамда ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимовнинг иштирок этиши алоҳида қайд этилган.

Бу маросим нафақат гуруҳлар тақдири, балки бутун мундиал сценарийси учун старт нуқтаси бўлади. Футбол олами эса ҳозирданоқ 2026 йилги чемпионат қандай интригалар ва “супер тўқнашувлар”ни тақдим этишини кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?