
Дортмунднинг "Боруссия" спорт директори Себастьян Кел жамоа ҳимоячиси Нико Шлоттербек ва клуб ўртасида янги шартнома бўйича келишмовчиликлар борлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди. "Бу ҳақда ўқиганимда ҳайратда қолдим ва кўп кулдим.
Шлоттербек билан бирга бу миш-мишларга кулиб қўйдик. Биз Шлоттербек учун жозибали шароитлар яратишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Охир-оқибат, у муваффақиятга эришишни ва совринлар учун курашишни хоҳлайди, бу бизнинг ҳам мақсадимиз. Шунингдек, биз унинг молиявий кутганларини ҳам қондиришни хоҳлаймиз.
Умид қиламизки, у ижобий қарор қабул қилади", - деди Кел Neue Westfälische нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Шлоттербекнинг "арилар" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.
Миш-мишларга кўра, футболчига "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.