date

Уч футболчи Хаби Алонсодан норози


Мадриднинг "Реал" клуби уч нафар футболчиси бош мураббий Хаби Алонсонинг жамоадаги бошқарув услубидан норози эканликларини билдирганлар. Ушбу рўйхатда ҳимоячи Ферлан Менди ҳамда ҳужумчилар Родриго ва Эндрик бор.

Ушбу футболчилар кам ўйин амалиётига эга бўлиб, улар тез-тез трансфер миш-мишларининг марказида бўладилар. Transfer News Live манбасининг COPE маълумотига таяниб хабар беришича, бу норозилик январ ойида ушбу уч футболчининг "Реал"ни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин.

Уларнинг трансфер нархлари кутилаётганидан паст бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Аввалроқ матбуотда Эндрикнинг январ ойида ижарага асосида "Лион" клубига ўтиши эҳтимоли юқори эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни "Реал" Чемпионлар Лигаси доирасида сафарда "Олимпиакос"га қарши ўйин ўтказади. Ушбу учрашувни матнли трансляция орқали кузатишингиз мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уч футболчи Хаби Алонсодан норози