date

«Реал»нинг режаси барбод бўлди: Мбаппе сабаб Ҳакими энди келмайди

«Реал»нинг режаси барбод бўлди: Мбаппе сабаб Ҳакими энди келмайди
«Реал Мадрид» 2026-йилда катта трансфер амалга оширишни режалаштирган эди. Маълум вақт давомида мадридликлар Ашраф Ҳакимийни ўнг қанот ҳимоя учун эркин агент сифатида таркибга қўшмоқчи бўлишган.

Бироқ Килиан Мбаппенинг «ПСЖ»ни тарк этиши сабабли бу режа амалга ошмай қолди. Париж клуби Мбаппе кетиши билан молиявий имкониятларини кенгайтириб, Ҳакимийга янги шартнома бўйича жозибадор таклиф тақдим этди.

Натижада, марокашлик футболчи 1-Лига гранди билан шартномасини 2029-йилнинг ўрталаригача узайтирди ва «Реал»га қайтиш имконияти йўққа чиқди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Ашраф Ҳакимий бир вақтлар «Реал»нинг ёшлар жамоасида ўйнаган ва асосий таркиб сафида 17 та ўйинда майдонга тушган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал»нинг режаси барбод бўлди: Мбаппе сабаб Ҳакими энди келмайди