date

"Реал"да ички келишмовчилик: Алонсо ҳақида фикрлар қарама-қарши

"Реал"да ички келишмовчилик: Алонсо ҳақида фикрлар қарама-қарши
Мадриднинг "Реал" жамоасида ички келишмовчиликлар юзага келган. El Partidazo de COPE дастурида жамоанинг олтита футболчиси бош мураббий Хаби Алонсадан норози экани маълум қилинди.

Ушбу рўйхатга Федерико Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго, Браҳим Диас, Эндрик ва Ферлан Менди киритилган. Шунингдек, Эдуардо Камавинга ҳам ушбу норозилар қаторида бўлиши мумкинлиги айтилмоқда, бироқ бу маълумот ҳали аниқ эмас.

Шу билан бирга, "Реал"нинг беш нафар юлдуз футболчиси мураббийни қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, Дин Ҳейсен, Альваро Каррерас, Тибо Куртуа, Арда Гюлер ва Килиан Мбаппе Алонсони қўллаб-қувватлашини билдирган.

Чоршанба куни "Реал" Чемпионлар Лигаси доирасида "Олимпиакос"га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал"да ички келишмовчилик: Алонсо ҳақида фикрлар қарама-қарши