date

Хаби Алонсо Камавингани нима учун алмаштирди?


Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Олимпиакос"га қарши ўйинда танаффусдан кейин захирада қолди. Франциялик футболчи учрашувни асосий таркибда бошлаган ва биринчи бўлимни тўлиқ ўтказган эди.

Аммо иккинчи бўлим бошида унинг ўрнига Дани Себалос майдонга тушди. Журналист Хосе Луис Санчеснинг маълум қилишича, Камавинга гриппдан тўлиқ тузалиб улгурмаган ва 45 дақиқалик ўйин давомида нафас олишда қийинчиликларга дуч келган.

Танаффус вақтида ҳисоб 3:1 Мадрид клуби фойдасига эди. Ушбу головнинг барчасини Килиан Мбаппе урди.

Иккинчи бўлим бошида эса "Олимпиакос" Мехди Таремий орқали ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо Камавингани нима учун алмаштирди?