Ливерпуль 33 йиллик антирекордни янгилади

Ливерпуль 33 йиллик антирекордни янгилади
Ливерпуль яна йирик мағлубиятга учради – бу сафар Чемпионлар Лигаси доирасида ПСВга қарши ўйинда (1:4). Биринчи бўлимда ҳисоб 1:1 бўлиб турган бўлса, иккинчи бўлимда Эйндховендан келган меҳмонлар Энфилд стадионида жавобсиз учта гол уришди.

Опта маълумотларига кўра, Ливерпуль 1992 йилдан бери илк бор барча мусобақаларда кетма-кет уч ўйинда уч ёки ундан кўп гол ўтказиб юборди. Бунгача Ноттингем Форест ва Манчестер Сити Премьер лига доирасида Ливерпулни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг беш туридан сўнг Ливерпуль тўққиз очко тўплаган бўлса, ПСВ бу ғалабадан сўнг инглиз жамоасидан бир очко орқада қолмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар