
Лондондаги "Арсенал" жамоаси "Бавария"нинг мағлубиятсиз сериясига барҳам бера олди. Чоршанба куни Англия пойтахтида бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси баҳсида "канонирлар" 3:1 ҳисобига ғалаба қозонишди.
Мезбонлар сафида Юриен Тимбер, Нони Мадуэке ва Габриел Мартинелли гол муаллифи бўлишди. Меҳмонларнинг ягона тўпини Леннарт Карл киритди.
Венсан Компани бошчилигидаги "Бавария" учун бу мавсумдаги биринчи мағлубият бўлди. Аввалги 18 учрашувда мюнхенликлар 17 ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнаган эди.
"Бавария"нинг навбатдаги рақиби "Санкт-Паули" бўлади. Германия чемпионатининг 12-турида бўлиб ўтадиган бу учрашув шанба, 29-ноябр куни ўтказилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.